Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Алимент тўловчининг иш, ўқиш жойи ва турар жойи ўзгарганлиги ҳақида хабар қилиш мажбурияти


Алимент тўловчининг иш, ўқиш жойи ва турар жойи    ўзгарганлиги ҳақида хабар қилиш мажбурияти

Суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув бўйича алимент ушлаб қолиши лозим бўлган иш берувчи (ташкилот маъмурияти) алимент тўловчи шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида, шунингдек унинг янги иш, ўқиш жойи ёки турар жойи унга маълум бўлса, бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарори ижро этиладиган жойдаги давлат ижрочисига ёки алимент олувчи шахсга уч кун муддат ичида хабар бериши шарт.
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз иш, ўқиш жойи ёки турар жойи ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қўшимча иш ҳақи ёки бошқа даромади тўғрисида давлат ижрочисини ҳамда алимент олувчи шахсни хабардор қилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган маълумотларни белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра хабар қилмаган тақдирда, айбдор мансабдор шахс ва алимент тўловчи шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Оҳангарон туман адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                        А. Саъдуллаев