Янгиликлар
29
ИККИНЧИ МУТАХАСИСЛИКДА ЎҚИЁТГАНЛАРНИНГ ОЙЛИГИ САҚЛАНМАЙДИМИ?
ИККИНЧИ МУТАХАСИСЛИКДА ЎҚИЁТГАНЛАРНИНГ ОЙЛИГИ САҚЛАНМАЙДИМИ?
Меҳнат кодексининг 237-моддасига мувофиқ ҳодим ўқув таътилида (кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимлар учун кафолатлар) ёки ижодий таътилда бўлган вақтида унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Лекин бу қоида ходим 1-мутахассислик бўйича олий таълим муассасасида ўқиётганлигида татбиқ этилади.
Агар сиз олий таълим ташкилотида 2-мутахассислик бўйича таҳсил олаётган бўлсангиз, сизга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади.
Бу қоида Меҳнат кодексининг 386-моддасида белгилаб қўйилган. Яъни, ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади (2-мутахассислик эмас, 1-мутахассисликда дегани бу).
Шу сабабли, масъул ходимларнинг таътилингиз давомида ўртача ойлик иш ҳақингиз сақланмаслиги тўғрисида берган кўрсатмалари тўғри.
Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази Халимов Абдулазизжон Дониёржон бош юрисконсульти ўғли