Янгиликлар
29
ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ТЎХТАТИЛАДИ ?
ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ТЎХТАТИЛАДИ ?
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, қуйидаги ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилиши тўхтатилади:
тайинланган муддат тугаганда:
болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олаётганларнинг ўзлари ушбу ёрдамни тўхтатишларини сўраб мурожаат қилганда;
оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида; (маълум муддатга хам чиқиб кетса)
айрим техник хатолар сабабли ушбу ёрдам пуллари нотўғри тайинланганлиги аниқланганда;
оиланинг иқтисодий аҳволи қайта ўрганилганида оила кам таъминланган оила деб эътироф этилмаса; (Ҳозир кўп учраётган ҳолат)
ушбу ёрдам пуллари тайинланиши учун топширилган хужжатлар нотўғри ва ишончсиз бўлса ёки хужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
оила таркибида ҳарбийлашган тизимда ишловчилари бўлган оила томонидан ариза топширилса;
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда;
ортиқча тўловлар аниқланганда.
Юқорида санаб ўтилганларни айримларига ушбу ёрдам пуллари тайинлаш бошиданоқ рад қилинади, лекин нимадир бўлиб битта-яримта ўтиб кетган бўлса кейинчалик бўлса хам ҳолат аниқланиб рад килинади
Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази Халимов Абдулазизжон Дониёржон бош юрисконсульти ўғли