Янгиликлар
Ёшлар ва қонун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг тадбирлар дастурида ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими фаолияти билан яқиндан таништиришга қаратилган вазифалар белгиланган. Шу мақсадда, вилоят прокуратураси, ички ишлар, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари билан ҳамкорликда ўқув семинар бўлиб ўтди
Тадбир аввалида ёшларга мамлакатимизда интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол, жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги, мустақилликнинг илк йиллариданоқ ёшларни қўллаб-қуватлаш борасида қатор қонунлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганли хусусида атрофлича маълумот берилди.