Янгиликлар
Махсус комиссиянинг қарорлари асосида жаримага тортиш қанчалик қонуний?
Махсус комиссиянинг қарорлари асосида жаримага тортиш қанчалик қонуний?
Жавоб: Фуқаролар карантин тадбирлари ва санитария қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ жаримага тортиладилар.
Шу билан бирга, “Аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари давлат органлари ҳамда бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги талабларни белгилайдиган ҳужжатлардир.
Нурафшон шахар
адлия булими ЮХКМ бошлиги Ф.Назаров