Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Мажбурий даволаш чоралари нечоғлик қонуний ҳисобланади?


Мажбурий даволаш чоралари нечоғлик қонуний ҳисобланади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 29-2-моддасига асосан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда давлат санитария назорати органлари томонидан карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши мумкин.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси 30 суткагача бўлган муддатда маъмурий жазо тайинлаш билан бирга қўлланилади ҳамда давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган жойларда ижро этилади.Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг ижроси давлат санитария назорати, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ва Миллий гвардияси органлари томонидан таъминланади.

Нурафшон шахар

адлия булими ЮХКМ бошлиги                          Ф.Назаров