Янгиликлар
25
Кичик тадбиркорлик субъектларига кимлар киради?
Кичик тадбиркорлик субъектларига кимлар киради?
✅ “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга асосан қуйидагилар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади:
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- шлаб чиқариш тармоқларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 20 киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган микрофирмалар;
- қуйидаги тармоқлардаги кичик корхоналар:
- енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 200 киши;
- металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 100 киши;
- машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 50 киши;
- фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳалардаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 25 киши.
· Нурафшон шахар
· адлия булими ЮХКМ бошлиги Ф.Назаров