Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

6-савол: “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи қандай ҳуқуқий асосга эга, у нимани кўзда тутади?


6-савол: “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи қандай ҳуқуқий асосга эга, у нимани кўзда тутади?

Жавоб:  “Карантин” ёки бошқача айтганда “чекловчи тадбирлар” – юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлардир (“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун).

Чекловчи тадбирлар (карантин)ни ўтказиш тартиби ва муддати Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. 

Президент фармойиши билан (Ф–5537-сон, 29.01.2020 й.) Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Махсус республика комиссияси тузилди.

Ҳукумат қарори билан (176-сон, 23.03.2020 й.) Махсус комиссия карантин ёки чекловчи тадбирларни киритиш бўйича ваколатларга эга бўлди. 

Махсус комиссия вазият таҳлилидан келиб чиқиб, босқичма-босқич у ёки бу чекловчи тадбирларни жорий этиб бормоқда, масалан халқаро, вилоятлараро ва туманлараро ҳаракатланишни, айрим ташкилотлар фаолиятини, тадбирлар ва мажлислар ўтказилишини чекламоқда. 

Ўз навбатида, “ўзини яккалаш” – бу алоҳида чора эмас, балки чекловчи тадбирлардан бири, яъни карантин чорасидир. “Ўзини яккалаш” ҳатто инсон ўзини соғлом ҳис қилган тақдирда ҳам бошқа одамлар билан алоқани чеклаш ёки иложи борича камайтиришни кўзда тутади. 

Карантин пайтида беморлар тиббий ёки махсус муассасаларда тиббиёт ходимлари кузатуви остида бўлсалар, соғлом кишилар ўзини яккалашлари лозим. Масалан, улар (1) кўчага чиқмаслиги, (2) бунга зарурат туғилганда ижтимоий масофа сақлаши, ниқоб тақиб юриши, (3) уйда ёки ишда бўлса, бошқа шахслар (ҳамкасблар, бирга яшайдиган оила аъзолари) билан алоқани чеклаши, яъни ижтимоий масофани сақлаши  ва ҳоказоларга риоя қилиши лозим. 

Айрим чекловчи тадбирларнинг ўз вақтида киритилиши (транспорт ҳаракатини чеклаш, жамоат жойларини ёпиш, мажбурий равишда ниқоб тақиш ва ҳоказолар) Ўзбекистонда COVID-19 оммавий тарқалишининг олдини олиш имконини берди. Бошқа мамлакатлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Италия ва Испанияда қатъий чеклов чоралари киритилгач, вазият аста-секинлик билан яхшиланиб бораётгани ҳақида хабарлар берилди. 

Бироқ таҳлиллар кўрсатишича, айрим чеклов тадбирлари жорий этилгандан кейинги аниқланаётган коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари ҳамкасблар, оила аъзолари орасида учрашда давом этмоқда, чунки мазкур доирада етарли хавфсизлик чоралари кўрилмаяпти. Шу муносабат билан зарарланиш ёки аксинча бошқаларга юқтириш хавфини минимал даражага тушириш мақсадида “ўзини яккалаш” чораларига амал қилиш керак. 

“Ўзини яккалаш”га карантин чораларидан алоҳида қараш ярамайди, у карантиннинг таркибий қисми ёки бир кўриниши ҳисобланади ва бунда “ўзини яккалаш”га оид муносабатлар карантин қоидалари билан бир хил тарзда тартибга солинади. 

Ижтимоий тармоқлардаги айрим “экспертлар” карантин тадбирларининг ҳуқуқий табиати тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатмоқда. Бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва Ўзбекистон аҳолисини чалғитмоқда. Бундай ҳаракатлар жавобгарликни, ҳаттоки жиноий жавобгарликни келтириб чиқарувчи жиддий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳолананиши мумкин.

Шу муносабат билан ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар маъмурлари ва модераторлари, шунингдек блогерлар бундай муаллифларнинг фаолиятини чеклашга ёрдам бериши ва ёлғон хабарлар тарқатиш учун минбар яратиб бермасликлари мақсадга мувофиқ саналади. 

    Нурафшон шаҳар

ЮХКМ бош юристконсульти

Ш.О.Қўзиев

Нурафшон шаҳар

ЮХКМ бош юристконсульти

Ш.О.Қўзиев