Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганлик ҳақида архив маълумотнома бериш қандай?


Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганлик ҳақида архив маълумотнома бериш қандай?

 

Олий ёки ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганлик ҳақида архив маълумотнома — бу шахснинг маълум бир таълим муассасасида ўқиганини тасдиқловчи расмий ҳужжат ҳисобланади. У, одатда, диплом йўқолганида, ишга жойлашишда, таълимни давом эттиришда ёки бошқа расмий мақсадларда талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги "Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 612-сон қарорига асосан Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Регламентга  кўрсатилади.

Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

архив идораси жойлашган вилоят ва туман;

ариза берувчининг ўқиганлиги тўғрисидаги маълумотлар (ўқишга қабул қилинган сана, ўқиш тугатилган сана, таълим муассасасининг ўқиган даврдаги номи, таълим муассасанинг ҳозирги номи (агар мавжуд бўлса).

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

Давлат хизматларини кўрсатиш муддати 5 иш куни.

 

 

Ўрта Чирчиқ туман Адлия бўлими

Давлат хизматлари маркази мутахасиси                  М.Султанова