Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Инвестициялар-иқтисодиёт таянчи


DSC02083.JPGАдлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан “Хорижий инвесторларга яратилган инвестицион муҳит: амалиёт ва муаммолар” мавзусида ўтказилган семинар юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларнинг амалий ижросига қаратилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банк, солиқ, божхона, шунингдек, бевосита турли йўналишда фаолият кўрсатувчи хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар вакиллари иштирок этди.

Семинарда қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда хорижлик инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний механизмларини жорий этиш, уларга юртимизда эркин фаолият юритишлари учун қулай имтиёз ва преференциялар бериш, умуман, инвестициявий муҳитни янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қабул қилинган бир қатор қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторлар ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кафолатлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Жумладан, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунда чет эл инвестицияларини амалга ошириш шакллари, улар учун ҳуқуқий асослар ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилди. “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонун билан эса чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари, уларни ҳимоя қилиш ҳамда бу борадаги кафолатларни бузганлик учун жавобгарлик масалалари назарда тутилди. Бундан ташқари, Президентимизнинг соҳани ривожлантиришга оид фармонларига асосан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга бир қатор имтиёз ва афзалликлар берилди.

Катта иқтисодий салоҳиятга эга бўлган пойтахт вилоятида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳамда жаҳон иқтисодий интеграциялашувига қўшадиган ҳиссасини оширишга муҳим устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бу ишларнинг барчаси инвестиция муҳитини янада яхшилаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, қўшима янги иш ўринлари яратиш дастурларини амалга оширишга хизмат қилмоқда.

DSC02083.JPGБунинг натижасида биргина 2014 йил I чорак якунларига кўра, вилоятда 9 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилди ва қарийб 12 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинди. Натижада 500 тага яқин янги иш ўринлари яратилди.

Семинарда қайд этилганидек, адлия органларида хорижий инвесторларнинг мурожаатларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши ҳамда қонуний ҳал этилиши алоҳида назоратга олинган. Жумладан, Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2014 йилнинг I чораги давомида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга 1 млрд. 100 млн. сўмдан ортиқ даъво аризалари киритилди. Бошқарма томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича кўп тармоқли “Ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзаро эркин мулоқот асосида ташкил этилган тадбирда назорат қилувчи органлар томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда текширишларнинг қонунийлигини таъминлаш, корхоналарда ўтказилаётган мониторинг натижалари, хўжалик судларига даъво аризалар киритишда янгича тартиблар, фаолиятда инвестициявий дастурлар йўналиши ҳамда хорижий корхоналарни рўйхатдан ўтказишдаги асослар юзасидан иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. Зеро, юртимиз иқтисодиётини ривожлантириш, пировардида аҳолининг фаровонлигини бунданда оширишда ушбу омиллар долзарб аҳамият касб этиши таькидланди.