Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Тарих фанидан олинган малака тоифаси "Тарбия" фани учун ҳам амал қиладими?


Тарих фанидан олинган малака тоифаси "Тарбия" фани учун ҳам амал қиладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги низомнинг 18-бандида педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтиши назарда тутилган.

     Аваллари "Тарбия" фани учун истисно мавжуд эди. Чунки, тарих, "Давлат ва ҳуқуқ асослари", "Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари" фани ўқитувчиларининг малака тоифалари "Тарбия" фани учун ҳам татбиқ этилиши бўйича собиқ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020 йил 27 ноябрда 01-698-сонли хати ижро учун масъулларга юборилганди.

     Ҳозирги кунга келиб эса Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг мазкур қўшма хати ўз кучни йўқотган.

     2021 йил май ойидан бошлаб “Тарбия” фани бўйича ҳам малака тоифалар бериш амалиёти йўлга қўйилган. Шу сабабли ҳозирги кунда тарих фанидан олинган малака тоифаси "Тарбия" фани учун татбиқ қилинмайди.

Оҳангарон туман Адлия бўлими

юридик хизмат кўрсатиш маркази                   Халимов Абдулазизжон Дониёржон    бош юрисконсульти                                        ўғли