Янгиликлар
Кимлар "Картошка пули" олиши мумкин?
Кимлар "Картошка пули" олиши мумкин?
Картошка пули ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларга берилади.
Мазкур қўшимча тўлов суммаси ва тўлаш тартиби жамоа шартномасида белгиланади. Меҳнат кодексининг 299-моддасига кўра ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин.
Бунда рағбатлантириш турлари (шу жумладан моддий), уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.
Жамоа шартномасида барча ходимларга картошка пули тўланиши белгиланган бўлса, бу пул сизга ҳам тўланиши керак. Чунки МК 160-моддасига кўра сиз ариза берган вақтдан сўнг 14 кун ўтиб меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқарилади. Унгача сиз ходим мақомида бўласиз.
Бунга яна бир асос МК 172-моддаси саналади. Ушбу норманинг тўртинчи қисмига асосан ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази Халимов Абдулазизжон Дониёржон бош юрисконсульти ўғли