Янгиликлар
Ўқитувчига вақтинча ишда бўлмаган педагогнинг синф раҳбарлиги юклатилса, унга қанча миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши керак?
Ўқитувчига вақтинча ишда бўлмаган педагогнинг синф раҳбарлиги юклатилса, унга қанча миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши керак?
Ўқитувчига бириктирилган синф ва синф раҳбарлиги қўшимча ҳақ тўланадиган тўловлар таркибига киради. Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабрдаги 275-сон қарорининг 4-бандига кўра синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланган миқдорлар бўйича ҳисобланади.
Шунингдек, "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 23-банд, 12-хатбошига кўра вакант синф раҳбарлиги бўйича қўшимча ҳақ тўловлари синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланган миқдорларда ҳисобланиши назарда тутилган.
Демак, таълим муассасасидаги вакант ёки вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг синф раҳбарлиги бошқа бир ўқитувчига юклатилган тақдирда синф раҳбарлиги тўловининг 50 фоизи эмас, аксинча синфдаги ўқувчилар сонидан келиб чиқадиган сумманинг 100 фоизи тўлаб берилиши лозим.
Бунда синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўлаб берилиши лозим:
15 нафар ўқувчигача — 258 минг 720 сўм;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 309 минг 680 сўм;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 361 минг 620 сўм;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 412 минг 580 сўм;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 517 минг 440 сўм.
Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази Халимов Абдулазизжон Дониёржон бош юрисконсульти ўғли