Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Агар жарима қарори уч ойда келмаса нима бўлади?


Агар жарима қарори уч ойда келмаса нима бўлади?

 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғига ИЛОВА "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги ЙЎРИҚНОМАнинг 69-бандига кўра агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

Оҳангарон туман Адлия бўлими

юридик хизмат кўрсатиш маркази                   Халимов Абдулазизжон Дониёржон    бош юрисконсульти                                        ўғли