Янгиликлар
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш асослари
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш асослари
"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддасига кўра ер участкаларига бўлган ҳуқуқ тури ер участкаларини бериш (реализация қилиш) ҳақидаги ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Агар ер участкасини ажратиш (реализация қилиш) тўғрисидаги 2021 йилнинг 1 августига қадар қабул қилинган ҳужжатларда ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури кўрсатилмаган бўлса, қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:
- якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш, деҳқон хўжаликларини ҳамда жамоа боғдорчилигини ва узумчилигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаларига нисбатан жисмоний шахсларнинг мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
- бинолар ва иншоотлар қурилиши учун берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
- қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи.
Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази Халимов Абдулазизжон Дониёржон бош юрисконсульти ўғли