Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Икки жойда ишлаганда, алимент қайси иш жойидан тўланади?


Икки жойда ишлаганда, алимент қайси иш жойидан тўланади?

Алимент ҳар икки иш жойингиздаги даромадингиздан ҳисоблаб чиқарилади.

Оила кодексининг 96-моддасида ҳар бир ота-она ўзининг вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаши шарт эканлиги белгиланган.

Ушбу кодекс 99-моддасига мувофиқ алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

• бир бола учун — тўртдан бир қисми;

• икки бола учун — учдан бир қисми;

• уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Эътибор берган бўлсангиз, нормада “иш ҳақи ва бошқа даромадлар” жумласи келтирилган. Солиқ кодексининг 368-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг (ресидент) жами даромадларини ташкил этиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу кодекс 371-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашга оид даромад жами даромадлар таркибига кириши қайд этилган.

Юқоридаги қоидаларга мувофиқ сизнинг икки иш жойидан олган даромадларингиз қўшилган ҳолда МИБ томонидан алимент миқдори белгиланади.

Оҳангарон туман Адлия бўлими

юридик хизмат кўрсатиш маркази                   Халимов Абдулазизжон Дониёржон    бош юрисконсульти                                        ўғли