Янгиликлар
Давлат уй-жой фонди объектини хусусийлаштириш
Давлат уй-жой фонди объектини хусусийлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2024 йил
11 мартдаги 124 сонли қарорига асосан, эндиликда Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича ариза юбориш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали-my.gov.uz сайти орқали ариза юбориши мумкин.
Давлат хизматидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шаҳслар фойдаланиши мумкин.
Давлат хизматларини кўрсатувчи органлар эса вилоят ва туман хокимликлари, шунингдек, давлат ташкилотлари хисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 ой этиб белгиланган.
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича мулк хуқуқини берувчи давлат ордери тақдим этилади.
Қибрай тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази алоқа оператори Юсупова Наргиза Муратовна