Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

RASMIY MUNOSABAT


 МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани Давлат хизматлари марказида фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келган узилишлар юзасидан билдирилган фикр  бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Кеча Тошкент вилояти ҳудудида интернет тармоғида юзага келган техник носозлик сабабли Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимларида электрон ахборот тизимларидан фойдаланишда вақтинчалик узилишлар кузатилди.
Мазкур ҳолат Қибрай тумани Давлат хизматлари марказига хос бўлмай, интернет тармоғидаги техник носозлик туфайли вилоят ҳудудидаги тегишли бўлинмаларда ҳам хизмат кўрсатиш жараёнига вақтинчалик таъсир кўрсатди.
Техник носозлик бартараф этилгач, куннинг иккинчи ярмидан Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларида фуқароларга хизмат кўрсатиш қайта тикланди.
Айни вақтда Қибрай тумани Давлат хизматлари маркази белгиланган тартибда  аҳолига давлат хизматлари белгиланган тартибда кўрсатилмоқда.
Юзага келган вақтинчалик ноқулайлик учун  узр сўраймиз ва билдирилган фикр-мулоҳазалар учун миннатдорлик билдирамиз.
Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан аҳолига давлат хизматларини тезкор, сифатли ва қулай тарзда кўрсатиш масалалари доимий назоратда.