Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ёшлар - келажагимиз ворислари


DSC02083.JPGФуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда “Камолот” ЁИҲ Тошкент вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Анрен шаҳар Тиббиёт касб-ҳунар коллежида «Ҳуқуқий саводхонлик – фаровон келажак кафолати» мавзусида давра суҳбатиташкил этилди.

Унда Тошкент вилояти адлия бошқармаси ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилояти ҳудудий бўлинмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши вакиллари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилояти Кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти вакиллари, сиёсий партия аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда2014 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларни мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда амалга ошириб келинаётган ислоҳатлар билан таништириш ҳамда Конституция ва унда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг фуқаро ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.

Иштирокчилар мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ ёшлар масаласига алоҳида этибор қаратилаётганлиги. Хусусан ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш, маънавий ва интеллектуал ўсишини таъминлаш давлат ва жамият олдида турган устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлашди.

DSC02083.JPGИштирокчилар “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори каби норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилдилар.

Маърузачилар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида эркин ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ётганлиги, бунда энг аввало, аҳоли жумладан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, яъни ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши баробарида ўзгалар ҳақ-ҳуқуқини, давлат ва шахс манфаатларини ҳурмат қилиши лозимлиги қайд этилди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан ёшларни сиёсий-ҳуқуқий савиясини оширишда Республикада фаолият юритаётган сиёсий пратиялар ёшлар қанотларининг роли хусусида тўхталиб ўтилган ҳолда, ёшларни сайлов, қонунлар қабул қилиниши каби сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда муҳим ўринга эга эканлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати якунида гуруҳларда ташкил этилган интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ёшлардан олинган фикр-мулоҳазалар асосида келгусида ёш авлодни ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, уларнинг Конституция ва бошқа қонунлар борасидаги билимларини кенгайтиришга оид таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.