Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Тарғибот самарали ўтди


DSC02083.JPGТошкент вилоят прокуратураси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими, Манавият тарғибот маркази, Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг ходимлари билан ҳамкорликда туманидаги “Транспорт ва сервис” касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ва “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, шунингдек бошқа ғаириижтимоий ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш” мавзуида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Йиғилишда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари, туман МФЙ раислари ва мутасадди ташкилот рахбарлари иштирок этишди.

Семинарда Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги, шунингдек,  жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминланиши  , давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш,  давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириши ҳақида атрофлича сўз юритилди.

DSC02083.JPGШунингдек, гиёҳвандлик воситалари психотроп моддаларнинг ёшлар орасида тарқалишини олдини олиш шунингдек, диний экстремистик оқимларига кириб кетмаслиги юзасидан бир қатор тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди. Бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Вояга етмаганларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишларини олдини олиш, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ҳамда белгиланган тартибда васий ва ҳомий тайинлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий, ижтимоий, маданий хизматларнинг сифати ва ҳажмини оширишга йуналтириш борасидаги ва вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар истеъмоли ёки олди-сотдиси билан шуғулланиши, қайта жиноят содир этиш сабабларининг таҳлили, вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларни олдини олиш борасида фикр юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия баённомалари ва “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан вилоятнинг барча ташкилот ва ўқув муассасаларида кенг тарғ этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.