Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ўқув амалий семинар


DSC02083.JPGАдлия вазирлигида ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалиёти, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув жараёнини автоматлаштирилишини таъминлаш учун замонавий ахборот тизимлари ва дастурий таъминот воситаларини қўллаш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинма раҳбарлари, ҳудудий адлия органлари раҳбарлари ва бевосита иш юритув ва ижро интизомига масъул бўлган ходимлар иштирок этишди.

Унда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари ҳамда Ҳукуматнинг 2009 йил 28 авгусдаги топшириғида белгиланган тартиблар атрофлича муҳокама қилинди.

DSC02083.JPGШунингдек, вазирликнинг ушбу йўналишдаги амалиёти билан таништириш ва орттирилган тажриба билан ўртоқлашиш мақсадида, Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг шўъбаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр юритилди.

Сўзга чиққанлар, ижро интизоми бўйича олиб борилаётган фаолият, шунингдек, ишнинг сифатини ошириш мақсадида йўлга қўйилаётган янгича тартиблар, амалдаги натижалар давр талаб қилганидек доимо изланиш ва масъулиятни талаб қилиши, айниқса фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда вазирлик тажрибаси ва айрим муаммоларни бартараф этиш хусусида ўз фикрларини баён этишди.

Семинар якунида унинг иштирокчилари муҳокама, савол ва жавобларда фаол иштирок этиб, хизмат фаолияти давомида юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечимига тааллуқли масалалар юзасидан зарур кўрсатмага эга бўлишди.