Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари


DSC02083.JPGЎзбекистон Либерал-Демократик партиясининг Тошкент вилоят кенгаши, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими, Манавият тарғибот марказиходимлари билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳар хокимлигида “Соғлом бола йили” давлат дастури ижроси юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Йиғилишда Чирчиқ шаҳар ҳокимиятининг ходимлари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари, туман МФЙ раислари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда, мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб юртимизда соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганлиги 2014 йил “Соғлом бола йили”, деб ном берилиши ҳам давлат сиёсатининг ушбу йўналишдаги узвий давомийлиги ҳақида ҳамда мамлакатимизда 1997 йилдан буён ҳар бир йилга, жамият ҳаётининг алоҳида соҳаларида чуқурлаштирилган ўзгартишлар ва ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида ном бериб келиниши, йилларнинг “Оила йили”, “Соғлом авлод йили”, “Обод турмуш йили”, “Сиҳат-саломатлик йили”, “Баркамол авлод йили”, “Мустаҳкам оила йили”, “Оналар ва болалар йили” ҳамда бошқа номлар билан аталиши халқимизнинг азал-азалдан болажон халқ сифатида ўз ўрнига эгалигини намоён этиши ҳақида шунингдек, Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан касб ҳунар таълими муассасалари ва академик лицейларда, мактабларда ҳамда маҳаллаларда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ҳақида, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар содир этилишининг оқибатлари ва бошқа мавзуларда учрашувларни янада кўпроқ ўтказиш бўйича келишиб олинди.

DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари ҳақида,давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги, шунингдек, асосий вазифалари ҳақида жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминланиши , давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини оширишлиги ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Ўзаро жонли мулоқотда тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофилича жавоб олдилар.