Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш эълон қилади

Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига асосан Тошкент вилоят адлия бошқармаси қўйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатларни топширади.

танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

номзоднинг паспорт нусхаси;

иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;

диплом (дипломдан кўчаирма)нинг нотариал тасдиқланган нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

сўровнома;

таржимаи ҳол;

086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

яшаш жойидан маълумотнома.

Танловга ҳужжатларни топшириш муддати эълон тегишли расмий веб-сайтда жойлаштирилган кундан бошлаб камида 15 (ўн беш) календарь кунни ташкил этади.

1. Зангиота туман 10-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.

2. Чирчиқ шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

3. Зангиота туман 7-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий-юридик юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2016 йил 7 октябрь)

Манзил: Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 93-уй. Тел: (0371)280-51-05


Рўйҳатга қайтиш