Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига асосан Тошкент вилоят адлия бошқармаси қўйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади

(12.10.2016 йил ҳолатида)

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатларни топширади.

танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

номзоднинг паспорт нусхаси;

иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;

диплом (дипломдан кўчаирма)нинг нотариал тасдиқланган нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

сўровнома;

таржимаи ҳол;

086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

яшаш жойидан маълумотнома.

Танловга ҳужжатларни топшириш муддати эълон тегишли расмий веб-сайтда жойлаштирилган кундан бошлаб камида 15 (ўн беш) календарь кунни ташкил этади.

1. Олмалиқ шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.

2. Ангрен шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

3. Бекобод шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.

4. Бўстонлиқ туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига)

5. Оҳангарон туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.

6. Бекобод туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.

7. Паркент туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.

8. Юқоричирчиқ туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига)

9. Қибрай туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.

10. Зангиота туман 8-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.

11. Олмалиқ шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига)

12. Олмалиқ шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.

13. Бекобод шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига)

14. Чирчиқ шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига)

15. Чирчиқ шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига)

16. Янгийўл туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.

17. Қибрай туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.

18. Бекобод туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.

19. Бекобод туман ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори.

20. Қуйичирчиқ туман ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори (0,5 ставка).

21. Бекобод туман ФҲДЁ бўлими иш юритувчиси (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига)

22. Чиноз туман ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори (0,5 ставка).

23. Тошкент вилояти ФҲДЁ бўлимлари архиви архивариус (0,5 ставка).

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий-юридик юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

ФҲДЁ органининг 1 ва 2-тоифали инспектори лавозимига қўйиладиган талаблар.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига Олий-юридик, ўрта-махсус юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2016 йил 27 октябрь)

Манзил: Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 93-уй. Тел: (0371)280-51-05 


Рўйҳатга қайтиш