Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2026 йил 1-чорагида мурожаатлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар
Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан
2026 йил 1-чорагида мурожаатлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар
Тошкент вилояти адлия органларига юклатилган устувор вазифалар, шу жумладан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш йўналишларида 2026 йил 1-чораги давомида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, келиб тушган 2 466 та мурожаатнинг 2 329 таси ёки 94,4 % ҳал қилиниши, шу жумладан 1 480 таси (63,5%) қаноатлантирилиши ва
849 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди.
Масалан, фуқаро Д.А.нинг меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация пуллари кам тўланганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати кўриб чиқилди ва Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент вилояти бошқармасига тақдимнома киритилиб, Д.А.га 6,4 млн сўм миқдоридаги фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация пуллари тўланиши таъминланди.
Жорий йил 1-чорагида 358 та мониторинг ва 79 та ўрганиш ўтказилиб, аниқланган 2 000 дан ортиқ қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилотларга 685 та тақдимнома, судларга жами 11 млрд. сўмлик 172 та даъво аризалари киритилди ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан 94 та маъмурий материаллар расмийлаштирилди.
Киритилган тақдимнома, даъво ариза ва маъмурий материалларга асосан 4,2 млрд. сўмлик маблағларнинг ундирилиши, 11,3 млрд. сўмлик 132 та даъво аризаларининг қаноатлантирилиши, 100 дан ортиқ ноқонуний қарорларнинг бекор қилиниши, мувофиқлаштирилиши ва ҳақиқий эмас деб топилиши, 53 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, шу жумладан 1 нафари билан меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши, шунингдек 94 нафар шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Мисол учун, фуқаро Ф.М.нинг қонуний тарзда ғолиб бўлган мулк бўйича Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги томонидан уч томонлама шартома имзоламаслигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати бошқарма томонидан кўриб чиқилди ҳамда Бўстонлиқ туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиши натижасида уч томонлама шартнома имзоланиши таъминланиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.
Бугунги кунда ҳам қонун ҳужжатлари билан белгиланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, мурожаатларни ижобий ҳал этиш ишлари давом эттирилмоқда.