Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

28
Имкониятлар кенгаймоқда

Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда ҳуқуқий ахборотлардан эркин фойдаланишни ташкил этиш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади.

25
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

24
Инвестициялар-иқтисодиёт таянчи

Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан “Хорижий инвесторларга яратилган инвестицион муҳит: амалиёт ва муаммолар” мавзусида ўтказилган семинар юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларнинг амалий ижросига қаратилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банк, солиқ, божхона, шунингдек, бевосита турли йўналишда фаолият кўрсатувчи хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар вакиллари иштирок этди.

22
Ёшлар ва қонун

Халқимизнинг истиқболи, эртанги кунининг пойдевори бугун вояга етаётган навқирон авлодга муносабат, ёшларнинг ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа омилларда намоён бўлади. Шу маънода юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёшлар масаласига давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.

18
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот

2014 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

17
Инсон ҳуқуқлари - ОАВ нигоҳида

«Пойтахт» бизнес марказида Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашдаги бош вазифа»мавзусида семинар ўтказилди.

15
Юридик кадрлар салоҳияти юксалмоқда

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, мутахассислар салоҳиятини ошириб боришга доимий эътибор қаратилмоқда.

11
Ёшлар ва қонун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг тадбирлар дастурида ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими фаолияти билан яқиндан таништиришга қаратилган вазифалар белгиланган. Шу мақсадда, вилоят прокуратураси, ички ишлар, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари билан ҳамкорликда ўқув семинар бўлиб ўтди.

09
Адолат ва қудрат тимсоли

Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида “Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

09
Давлат бошқарувини янада демократлаштириш йўлида

Тошкент давлат юридик университетида “Давлат бошқарувини демократлаштириш жараёнида парламент ислоҳотларининг самарадорлигини ошириш” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.