Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

19
Юридик хизмат такомиллашмоқда

Муҳтарам Биринчи Президентимиз томонидан 2016 йилни мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши барча юртдошларимиз қатори адлия органлари ходимларини ҳам жуда қувонтирди. Президентимиз таъкидаланидек, республикамиз мустақиллика эришгандан сўнг соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласи энг муҳим устувор вазифа сифатида белигиланган.

17
Сайлов демократия кўзгуси

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ҳудудий бўлинмаси ҳамда 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси билан ҳамкорликда “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

17
Фармон моҳиятини тушунтиришга бағишланди

Тошкент вилояти адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси билан биргаликда 2016 йил 12 октябрь соат 10-00да Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш ва хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

14
Юридик кадрлар тайёрлаш тизими: кеча ва бугун

Республика Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Вазирлар Махкамаси тасдиқлаган ягона режа асосида ташкил этилган тадбир “Юридик кадрлар тайёрлаш тизими: кеча ва бугун” мавзусига бағишланиб, унда Тошкент давлат юридик университети фаолиятига оид янгиликлар,таълим тизимидаги истиқболли лойихалар, илмий-методик ишлар хусусидаги маълумотлар тақдим этилди.

07
Ҳуқуқий таълимнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги вазифалар

Республика Адлия вазирлигида “Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида ҳуқуқий таълимнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


06
Мурожаатлар доимий эътиборда

Тошкент вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ҳамда норматив тусдаги ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда юридик хизматнинг роли” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

23
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини янада такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар

Тошкентда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини янада такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар”мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.

21
Ўзбекистонда суд криминалистик экспертизасининг ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.Унда Оммавий ахборот воситалари вакилларига Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти йўналишлари ,янги лойиҳалари хусусида маълумотлар тақдим этилди.

15
Ватан туйғуси муқаддас

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишга бағишланган тадбирлардан бири Тошкент вилоят адлия бошқармаси ходимлари ҳамда аммавий ахборот воситалари вакиллари иштрокида бўлиб ўтди.

09
Давлат ҳокимияти органлари ва қонун ижодкорлиги

Адлия вазирлиги ташаббусига кўра Тошкент вилояти ҳокимиятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан ўрни ва масъулиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.